Views
4 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

ОЧИҚ ДАЛА ВА

ОЧИҚ ДАЛА ВА ПЛЁНКА ОСТИДА КАРАМ ЕТИШТИРИШ ОЧИҚ ДАЛА, ПЛЁНКА ОСТИ ВА ИССИҚХОНАЛАРДА ГУЛКАРАМ ВА БРОККОЛИ ЕТИШТИРИШ Ўзбекистон Республикасини иқлим шароитдан келиб чиққан ҳолда очиқ дала шароитида ва плёнкалар остида карам етиштириш қуйдагича ташкиллаштирилади: 1. Уруғлар аввалдан тайёрлаб қўйилган ва махсус ишлов берилган ерга ташланади. 2. 3 ёки 4 чинбарг чиқарган кўчат полиэтилен халтача ёки махсус кассеталарга кўчириб экилади. Ерга уруғ ташлаш мавсуми 3 га бўлинади: 1. Қишки мавсум: декабрнинг охирги 10 кунлигида (айрим вилоятларда октябрь ойида) 2. Қишки мавсум: февраль-март ойларининг боши; 3. Баҳорги–ёзги мавсум: май-июнь; Кўчатларни ерга ўтқазиш 3 мавсумга бўлинади: 1. Қишки мавсум: январь–февраль; 2. Баҳорги мавсум: апрель–май; 3. Ёзги мавсум: июнь–июль; 1 га ер майдонига кўчат чиқариш учун 50 000 – 60 000 уруғ керак бўлади. Уруғлар 0,5-0,8 см чуқурликка ташланади. Оқ бош карамни тупроқ таркибида оғир тузлар ва ишқорий моддалар кам бўлган ерларда яхши ривожланади. Кўчат экаётган вақтда ернинг нисбий намлигига эътибор қаратиш лозим. Ернинг нисбий намлиги 80%, харорати 18°C, рН кўрсаткичи 6-6,5 (тупроқнинг ишқорийлиги) ва ЕС (тупроқнинг электр ўтказувчанлиги) 1,7-2 ms бўлиши мақсадга мувофиқдир. Харорат: Ҳавониннг кундузги ҳарорати 25-28°C бўлганда карамдошлар жуда яхши ривожланади, агар харорат 10°C дан пастга тушиб кетса кўчат ўсишдан тўхтайди. Ҳаво харорати бирданига 5-0°C (асосан қиш ва баҳор ойларида) тушиб кетса ёки кечаси билан кундузги харорат фарқи катта бўлса карамдошлар оиласига мансуб экинларни гуллаш ҳолатига олиб келади. Бундай ҳолатлардан сақланиш учун экилган кўчатни ҳимоялаш зарур. Агротехникани асосий омилларидан бири бу экинни тўғри суғориш ва озуқлантиришдир. Кўчат ривожланиш даврида 3-4 маротаба, карам бош шаклланаётган даврда тез-тез суғориш керак. Ўғитлаш: Куз пайтида ер ҳайдови жараёнида ҳар бир гектарга 20-25 тн мол гўнги, 150-200 кг фосфорли ва калийли ўғитлар солинади. Баҳорги мавсумда кўчат экилгандан кейин 250-300 кг/га азотли, 250 кг/га фосфорли, 150-200 кг/га калийли ўғитлар бирин-кетин ўз шароитидан келиб чиққан ҳолда солинади. Кўчат экиш схемаси Ариқ тури учун 40 x 70 x 70 Томчилаб суғориш учун 40 x 90 Ўзбекистон Республикасини иқлим шароитдан келиб чиққан ҳолда очиқ дала, плёнкалар остида, плёнкали ва ойнаванд иссиқхоналарда гулкарам ва брокколи етиштириш чора-тадбирлари: 1. Уруғлар тўғридан-тўғри махсус халтачаларга ёки кассеталарга ташланади. 2. Уруғлар аввалдан тайёрлаб қўйилган ва махсус ишлов берилган ерга шаблон асосида ташланиб, 3 ёки 4 чинбарг чиқарган кўчатни махсус халтачаларга ёки кассеталарга кўчириб экилади. Ерга уруғ ташлаш 3 мавсумга бўлинади: 1. Қишки мавсум: декабрь ойининг охирги 10 кунлигида (айрим вилоятларда октябрь ойида); 2. Қишки-баҳорги мавсум: февраль–март ойининг бошида; 3. Баҳорги-ёзги мавсум: май–июнь; Кўчатларни ерга ўтказиш 3 мавсумга бўулинади: 1. Қишки мавсум: январь-февраль; 2. Баҳорги мавсум: апрель-май; 3. Ёзги мавсум: июнь-июль; 1 га ер майдонига кўчат чиқариш учун 50 000 – 60 000 уруғ керак бўлади. Уруғлар 0,5-0,8 см чуқурликка ташланади. Гулкарамни тупроқ таркибида оғир тузлар ва ишқорий моддалар кам бўлган ерларда яхши ривожланади. Кўчат экаётган вақтда ернинг нисбий намлигига эътибор қаратиш лозим. Ернинг нисбий намлиги 80%, харорати 18 °C, РН кўрсаткичи 6-6,5 (тупроқнинг ишқорийлиги) ва ЕС (тупроқнинг электр ўтказувчанлиги) 1,7-2 ms бўлиши мақсадга мувофиқдир. Харорат: Ҳавониннг кундузги ҳарорати 25-28°C бўлганда карамдошлар жуда яхши ривожланади, агар харорат 10°C дан пастга тушиб кетса кўчат ўсишдан тўхтайди. Ҳаво харорати бирданига 5-0°C (асосан қиш ва баҳор ойларида) тушиб кетса ёки кечаси билан кундузги харорат фарқи катта бўлса карамдошлар оиласига мансуб экинларни гуллаш ҳолатига олиб келади. Бундай ҳолатлардан сақланиш учун экилган кўчатни ҳимоялаш зарур. Агротехникани асосий омилларидан бири бу экинни тўғри суғориш ва озуқлантиришдир. Кўчат ривожланиш даврида 3-4 маротаба, карам бош шаклланаётган даврда тез-тез суғориш керак. Ўғитлаш: Куз пайтида ер ҳайдови жараёнида ҳар бир гектарга 20-25 тн мол гўнги, 150-200 кг фосфорли ва калийли ўғитлар солинади. Баҳорги мавсумда кўчат экилгандан кейин 250-300 кг/га азотли, 250 кг/га фосфорли, 150-200 кг/га калийли ўғитлар бирин-кетин ўз шароитидан келиб чиққан ҳолда солинади. Кўчат экиш схемаси Иссиқхоналар учун 50 x 70 Ариқ тури учун 50 x 70 x 70, 45 x 70 Томчилаб суғориш учун 40 x 45, 40 x 70, 1 га учун сарф бўладиган кўчат сони: иссиқхоналарга 25 000 дона, очиқ далага 35 000 - 45 000 дона. 1 га учун сарф бўладиган кўчат сони 35 000 – 45 000 дона. 86 | Enza Zaden Enza Zaden | 87

Enza Zaden Brochures