Views
6 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

ОЧИҚ ДАЛА

ОЧИҚ ДАЛА ШИРИН ҚАЛАМПИРЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ ДУГА ОСТИДА ҚОВУН ЕТИШТИРИШ Кўчат етиштириш: Ўзбекистон шароитидан келиб чиққан ҳолда кўчат уруғни тувакчаларга экиш усули билан тайёрланади. Кўчат экиш даври 2 мавсумга бўлинади: 1. Баҳорги-ёзги мавсум; 2. Ёзги-кузги мавсум; 1 га ер майдонига етарли кўчат етиштириш учун 60 000 - 70 000 та уруғ олинади. Кўчат тайёрлаш вақти: 1. Баҳорги-ёзги мавсум: март 2. Ёзги-кузги мавсум: июль Баҳорги-ёзги ва ёзги-кузги мавсум учун асосан уруғни тувакчаларга экиш усули билан кўчат тайёрланади. Уруғни тўғридан тўғри ерга экиш тавсия қилинмайди. Тупроқ: Тупроқнинг ҳарорати 15-18°C бўлгани маъқул. Тупроқ ҳарорати ошиб кетган ҳолларда барглардан мульча сифатида фойдаланиш яхши самара беради. Чунки барглар тупроқ ҳароратини бирмунча пасайтиради. Тупроқнинг нисбий намлиги 80-90% бўлиши тавсия этилади. Тупроқда намлик етишмаса ўсимлик тугунчалари тўкилиб кетади. рН (тупроқнинг ишқорийлиги) даражаси 6-6,5 бўлгани маъқул. Тупроқдаги рН кўрсаткичини ошириш учун ёғоч кулидан, пасайтириш учун эса компостдан фойдаланиш тавсия қилинади. ЕС (тупроқнинг электр ўтказувчанлиги) 2,5 ms бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳарорат ва нисбий намлик: Ҳаво ҳарорати кундузи 22-25°С, кечаси 16-18°С бўлганда ўсимлик яхши ўсиб ривожланади. Ҳарорат 11-13°С бўлса ўсимликлар ўсишдан тўхтайди, 30°C дан ошса, ҳаво ва тупроқ намлиги етишмаса ўсимлик гуллари тўкилиб кетади. Нисбий намлик 70-80% бўлгани маъқул. Ҳаво ҳарорати пасайган пайтда ўсимликлар плёнка билан қопланади. Ёз кунлари ҳароратнинг 30°C дан ошиб кетиши ширин қалампирни илдиз тизимини ва ўсиш нуқтасини бир оз қийинлаштиради, ҳаво намлигининг етишмаслиги эса ўсимлик гулларини тўкилиб кетишига олиб келади. Шу сабабли ёмғирлатиб суғориш яхши натижа беради. Кўчат тайёрланаётганда эса ҳароратни тахминан 16°C га, биринчи майсалар чиқа бошлаганда нормал ҳолатга (22-25°C) келтириш тавсия этилади. Суғориш ва ўғитлаш: Ўсув даврида 3-4 кун оралатиб 15-16 марта, мевалари етилаётган даврда ва ёппасига териб олиш олдидан уларни тез-тез суғориб туриш керак (1 м² майдонга 10-30 л сув). Меваларда ёрилиш ҳоллари кузатилганда экинлар кечқурун суғорилмайди. Ширин қалампир ўсимлиги сувга талабчан бўлганлиги учун уни суғоришда қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш зарур: 1. Ёз кунлари эрталаб ва кечқурун суғоришда намлик меъёрида бўлиши керак; 2. Тупроқ ҳарорати 25°C дан ошиб кетмаслигини таъминлаш керак; Чунки қалампир илдизлари бошқа томатдошлар оиласига кирувчи ўсимликларга нисбатан ҳарорат ва намликка жуда сезгир. 1 га майдонга 20-25 т гўнг, 300-400 кг суперфосфат, 150 кг азот (N) ли, 100 кг фосфор (P) ли ва 50 кг калий (K) ли ўғит бериш тавсия қилинади. Ушбу ўғитлар ўсимлик яхши ўсиб ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Агар азот моддаси етишмаса, барглар нимжон бўлиб, юқори учидан поясигача сарғаяди. Фосфор моддаси етишмаса, барглар тўқ қизил ёки тўқ яшил бўлиб қолади, ҳосил кам бўлади ва секин пишиб етилади. Калий моддаси етишмаса, ўсимлик пояси заифлашади, меваси қуриб, қовжираб қолади. Бор (В) моддаси каби микроэлементлар етишмаса, ўсаётган ўсимликнинг учи ўлади, барги сарғаяди ва меваси пўкак бўлиб қолади. Булардан ташқари ўсимликнинг ўсиш даврида 1 га майдонга 80-100 кг аммиакли селитра билан экинларни 1-2 марта озиқлантириш тавсия этилади. Экинлар ҳосили етилиши олдидан апробация қилинади ва нав жиҳатдан тозалаш ўтказилади. Бунда касалланган, кам ҳосил берган, шу навга хос бўлмаган ўсимликларнинг барчаси юлиб ташланади. Экин экиш: Қалампир кўчати майсалар 5-6 та чин барг чиқарган пайтда далага экилади, уруғини эса 0,5-0,8 см чуқурликда экиш тавсия этилади. Баҳорги-ёзги мавсум учун 30 кунлик, ёзги-кузги мавсум учун 35 кунлик кўчат тўғри келади. Экин экишдан олдин ер 15 см чуқурликда культивация қилинади. Кўчатлар далага экилгандан сўнг майсалари ўзини тутиб олгач, қатор оралари 1-марта юмшатилади, орадан 1 ой ўтгач қатор ораларига 2-марта ишлов берилади. Экин экиш чизмаси: КЎЧАТОРАЛИҒИ 25 СМ АРИҚ 70 СМ 25 x 70 x 70 ариқ системаси 30 x 90 x 50 томчилаб суғориш системаси ПУШТА 70 СМ АРИҚ 70 СМ Кўчат етиштириш: Ўзбекистон шароитидан келиб чиққан ҳолда кўчат уруғни тувакчаларга экиш усули билан тайёрланади. Кўчат экиш даври: Қишки-баҳорги мавсум. 1 га ер майдонига етарли кўчат етиштириш учун 5 000 - 8 000 та дурагай уруғ олинади. Кўчат тайёрлаш вақти: Қишки-баҳорги мавсум: январь Ушбу мавсум учун уруғни тувакчаларга экиш усули (кўчат қилиш) ҳамда уруғни бевосита ерга экиш усули тўғри келади. Тупроқ: Қовун органик моддаларга бой енгил тупроқни хуш кўради. Тупроқнинг оптимал ҳарорати 18-22°C бўлиши тавсия этилади. Агар тупроқ ҳарорати пасайиб кетса, тупроқ сал зичлаштирилади. Тупроқдаги рН (тупроқнинг ишқорийлиги) кўрсаткичи 6-6,5 ЕС (тупроқнинг электр ўтказувчанлиги) 0,2-0,3 ms бўлгани маъқул. рН кўрсаткичини ошириш учун ёғоч кули, пасайтириш учун эса компост солинади. Тупроқнинг нисбий намлиги 80% бўлиши тавсия этилади. Ҳарорат ва нисбий намлик: Уруғларнинг униб чиқиши учун минимал ҳарорат 14-15°C, оптимал ҳарорат 25-28°C бўлиши лозим. Агар ҳарорат 40°C дан ошиб кетса уруғ унмайди. Қовунларнинг ўсиши ва ривожланиши учун ҳарорат кечаси 15-17°C, кундузи эса 25-30°C бўлгани маъқул. Мева тугиши ва етилиши учун оптимал ҳарорат кечаси 18-20°C, кундузи 25-33°C, ҳавонинг нисбий намлиги эса 60-70% бўлиши тавсия қилинади. Ҳарорат 10°C дан тушиб кетса, ўсимлик 2-3 соатда нобуд бўлади. Суғориш ва ўғитлаш: Ерга уруғ ёки кўчат экилгандан бошлаб 2-3 майсалар чиққунга қадар 1-2 марта суғориш тавсия этилади. Ўсимлик гуллаётган пайтда тахминан 20-25 кун давомида суғормаслик тавсия этилади. Чунки бу сув гуллаш даврини секинлаштириши мумкин. Шундан сўнг ҳар 9-10 кунда суғориш тавсия этилади (умумий суғориш нормаси 8-10 марта, 6000-6500 м³ сув). Ўсимлик гуллашдан тўхтаб мева тугиш пайтида 1 га майдонга 2500-4000 м³ сув сарфлаш тавсия этилади. Қовунни томчилатиб суғориш яхши натижа беради. Экин ҳар 9-10 кунда эрталаб ёки кечаси суғорилади. 1 га майдонга 30-40 т чиринди гўнг, 240-250 кг суперфосфат солинади. Бўз тупроқли ерларга азот (N) 100-50 кг, фосфор (P) 100-150, калий (K) 50-60 кг, ўтлоқ-ботқоқ тупроқли ерларга азот 80-100 кг, фосфор 100-120 кг, калий) 50-60 кг солиш тавсия этилади. Экин экилишига қадар гўнг ва калий ўғитлари тўлиқ, фосфорли ўғитлар 70% меъёрда солинади, қолган 30% фосфор эса экин экилгандан сўнг берилади. Азотли ўғитлар йиллик меъёрнинг 50% ҳисобида 2 озиқлантиришда: биринчиси биринчи ягонадан сўнг, иккинчиси гуллаш бошланганда берилади. Шу билан бирга бутун вегетация даврида кальций (Ca) ва магний (Mg) микроэлементларини бериш тавсия этилади. Ушбу макро ва микроэлементлар қовун ўсиши ва ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки ўсимликка азот етишмаса барглари сарғайиб секин ўсади, кўпайиб кетса экин куйиб кетади. Фосфор етишмаса барглар тўқ қизил ёки тўқ яшил тусга киради, эски барглар хазон бўлади, ўсимлик секин ўсиб меваси ҳам секин етилади. Агар калий етишмаса ўсимлик пояси заифлашади, меваси қуриб қолади. Кальций етишмаса ёш барглар сарғаяди, пояси эса нимжонлашади. Магний етишмаса барг томирлари ўз рангини йўқотади. Қовун асалари ва қовоқари ёрдамида чанглатилади. Экин палагини узунлиги 50-60 см га етиши билан 2-3 марта пуштага тараб чиқилади. Экинларни чопиқ қилиш парваришлашнинг самарали усули ҳисобланади. Тупроқ 14-16 см чуқурликда культивация қилинади. Кўчат экишдан олдинги культивация қилинганда аммиак селитраси (100-150 кг/га), 2-3 чинбарг чиққан пайтда эса кальций селитраси (100 кг/га) солиш тавсия этилади. Экин экиш: Экин экишдан олдин ер 30-40 см чуқурликда яхшилаб ҳайдалади, сўнг планировка қилинади. Ернинг қиялиги 10°C дан кам бўлмаслиги керак. Ҳар бир қаторга режа тортиб кўчат экиладиган жой кавлаб чиқилади. Ҳар битта чуқурлик 5 см дан кам бўлмаслиги керак. Тайёрланган чуқурликларга 1 г дан фундозол порошоги солиниб, унинг устига кўчат экилади. Тўғридан тўғри ерга уруғ экишда эса уруғларнинг чуқурлиги 4-5 см бўлиши тавсия этилади. Қишкибаҳорги мавсум учун 20 кунлик кўчат тўғри келади. Экин экиш чизмаси: 70 Х 70 Х 200-250 КЎЧАТ ОРАЛИҒИ 70 СМ АРИҚ 70 СМ ПУШТА 200-250 СМ АРИҚ 70 СМ 82 | Enza Zaden Enza Zaden | 83

Enza Zaden Brochures