Views
4 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

Виталис –

Виталис – органик деҳқончилик учун уруғлар Илмий-тадқиқот фаолияти ва органик деҳқончилик учун уруғларни ишлаб чиқариш технологияси Биз ўз мижозларимизга Энза Заден компаниясининг нав ва дурагайларининг бутун ассортментини таклиф этамиз. Уларнинг уруғлари органик деҳқончилик усули билан ишлаб чиқарилган. Ушбу уруғлар ишлаб чиқарувчиси – Энза Заден таркибидаги ихтисослашган корхона - “Vitalis Biologische Zaden BV” Голландиянинг Ворст шаҳарчасида жойлашган бўлиб, унда юқори малакали мутахассисларимиз меҳнат қиладилар. Сабзавотларни органик деҳқончилик усули билан етиштириш ғояси анъанавий сабзавотчиликда қўллаб бўладиган методлар ва технологияларни ишлатиш билан боғланган. Ўз фаолиятида органик деҳқончиликнинг таянч тамойилларига асосланиб (биологик хилмахилликни сақлаб қолиш, экологик мақбуллик ва экологик тозалик каби), бизнинг ихтисослашган корхонамиз энг замонавий ишлаб чиқариш технологиялар ва сифат стандартларидан фойдаланган ҳолда фаолият кўрсатиб келмоқда . Натижада биз селекция ва ишлаб чиқаришда инновацион ечимларга келдик, бу эса ўз навбатида мутлақ сифатга эга мазали ва соғлиқ учун фойдали сабзавотлар етиштириш мумкин бўлган юқори сифатли уруғлар ишлаб чиқарилишига олиб келди! Ҳозирги вақтда Виталис компанияси органик ypyғ ишлаб чиқариш ва маркетинг бўйича дунёнинг етакчи компанияси ҳисобланади. 1994 йили ташкил топган Виталис компанияси 1998 йилда Энза Заден компанияси таркибига кириб, Энза Заден копанияси гуруҳида мустақил компания сифатида фаолият кўрсата бошлади. Виталис компаниясининг асосий мақсади – истеъмолчи талабларидан келиб чиққан ҳолда чидамли навлардан органик уруғ ишлаб чиқаришдан иборат. Шу мақсадда Виталис компанияси турли экинлар ва навларнинг кенг ассортиментдаги уруғлари селекцияси ва уларни танлаб олишга катта эътибор беради. Ушбу навлар органик ypyғ талабларига тўла жавоб бера олиши учун махсус синовлардан ўтказилади. Натижада синовдан яхши ўтган навларгина маҳсулот ассортиментидан жой олади. Шундай қилиб, Виталис компанияси Сизга, органик уруғларнинг кенг ассортиментини тақдим қилади. Энза Заден компаниясининг ривожланган халқаро дистрибьюторлик тармоғи ва экспорт тизимидан фойдаланган ҳолда, биз сайёрамизнинг барча бурчакларида органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни уруғлар билан таъминлаймиз. Бизнинг органик ypyғ ассортиментларимиз тўғрисидаги қўшимча ахборотларни Сиз http://eu.biovitalis.eu/ сайтидан олишингиз мумкин. Бундай уруғларга буюртма бериш ва уларни сотиб олиш учун Энза Заден компаниясининг минтақавий менеджерларига мурожаат қилинг. 8 | Enza Zaden Enza Zaden | 9

Enza Zaden Brochures