Views
6 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

Селекция

Селекция Илмий-тадқиқот технологиялари Касалга чидамлилигини назорати Экинни хужайра ва тўқималарини тадқиқоти Уруғ ишлаб чиқариш Энза Заден уруғликлар технологияси бўйича илмий-тадқиқотларнинг барча жабҳаларида фаолдир, у уруғликлар сифатини яхшилаш борасидаги усуллар ва воситаларни излашда доимий ҳаракатда. Бизнинг ички илмий-технологик тадқиқотларимиз туфайли ўз мижозларимизга етказиб бериладиган уруғликларнинг униб чиқиш тезлиги, уларнинг текислиги ва фоизини яхшилашга муваффақ бўлинди. Танлов Биз уруғликларни соғломлаштириш бўйича жуда кўп лойиҳаларда иштирок этамиз, улар уруғликлар орқали ўтадиган баъзи бир касалликларнинг оқибатлари билан курашишга қаратилган. Энза Заден бутун дунёда ISHI (International Seed Health Initiative) тестбаённомаларини стандартлаштиришга қаратилган қиёсий тестлаш бўйича лойиҳаларда биргаликда иштирок этади. Уруғликларни бижғитиш, уларга кимёвий ишлов ўрнига жисмоний ва биологик ишлов бериш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Уруғ тозалаш ва саралаш Уруғ унувчанлиги назорати Уруғ сифати назорати Энза Заденнинг селекция бўлими муайян селекция лойиҳалари устида иш олиб бораётган тадқиқотчи олимлар гуруҳи томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Экинларнинг ўсиш ҳужайралари ва таналарини ўрганиш – сараланган ниш плазмаларини сунъий (in vitro) сақлаш ва кўпайтириш, селекция жараёнини тезлаштириш мақсадида жуфт гаплоид инвитро линияларини тузиш, турлараро чатиштиришни қўллаган ҳолда генетик ўзгарувчанлик спектрини кенгайтириш кабиларни ўз ичига олади. Хужайра биологияси бўйича тадқиқотлар селекцион материалимизга ядро ёки цитоплазманинг кодланган хоссаларини хужайралар қўшилиши усули ёрдамида киритишга қаратилган. Молекуляр биология бўйича тадқиқотлар эса селекцияга RAPD, SCARS, AFLP каби молекуляр маркерларни киритишга қаратилган. Фитопотология бўлимида биз патоген микроорганизмлар ва заракунандаларни, шунингдек, уларнинг сабзавот экинларига таъсирини ўрганамиз. Касалликларга нисбатан тестлар ишлаб чиқиш ва ўтказиш, шунингдек, касалликларга чидамлиликнинг янги манбаъларини аниқлаш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Биокимё бўлимида махсус таркибларни аниқлаш ва/ёки таҳлил этиш учун юқори даражада Молекуляр маркерлар автоматлашган жиҳозлар ишлатилади, улар орқали сабзавот экинларининг таъм, потенциал Уруғга ишлов бериш Уруғни қадоқлаш Парваришланган уруғлар - эртаки ҳосил гарови заҳарлилик, касаллик ва зараркунандаларга бардошлилик ва селекция учун муҳим бўлган бошқа сифатлари ўрганилади. 6 | Enza Zaden Enza Zaden | 7

Enza Zaden Brochures