Views
6 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

ПИЁЗ Баҳорги

ПИЁЗ Баҳорги пиёзлар Кассиопея F1 | Cassiopea Ўзбекистон шароитида яхши натижалар кўрсатган, ҳосилдорлик даражаси юқори ҳамда барг вазни энг яхши кўрсаткичларга эга, барча минтақаларга мослаша олувчи дурагай . Мевасининг вазни 200-220 грамм, таъми ўртача аччиқликда. Пиёз бошининг шакли думалоқ, ўлчами ўртача ва катта ҳажмда 70-110 мм. Пўсти кўп қаватли, ажойиб сарғиш-жигарранг рангда. Сақланиш муддати узоқ, 7-8 ойни ташкил этади. Сақланиш даврида ҳам ўз сифатини йўқотмайди. Саманта F1 | Samantha Эртапишар, ҳосилдорлиги юқори, узоқ муддат давомида сақлаш ва қайта ишлаш учун мўлжалланган янги дурагай. Пиёз боши йирик, қаттиқ, думалоқ шаклда, қалин ва зич жойлашган сарғиш-жигарранг тусга эга. Уруғ униб чиққандан бошлаб 125-130 кунда пишиб етилади. Механизация ёрдамида йиғиштириб олиш учун тўғри келади. Мевасининг ҳажми диаметрда 80-100 мм. Кассиопея F1 Кузги-қишки пиёзлар Шинто F1 | Shinto Рўзғорбоплиги ва касалга чидамлилиги билан бошқа дурагайлардан ажралиб туради. Маҳсулот стандартлиги жуда юқори. Барг массаси яхши ривожланган, тўқ яшил рангда, бўйи 50 см. Мева оғирлиги 170 – 180 грамм, ҳажми диаметрда 90 – 100 мм, тўқ сарғиш рангда. Сақланиш муддати 2 – 3 ой. Кузги мавсумда экиш учун тавсия этилади. Луиза F1 | Louisa Ҳосилдорлиги юқори, эртапишар дурагай. Бақувват илдиз тизими ва ривожланган барг массаси билан ажралиб туради. Совуққа ва гуллашга қарши чидамлилиги юқори. Пиёз бошининг сифати аъло даражада, думалоқ шаклда, ҳажми диаметрда 70–100 мм. Тўни қаттиқ ва зич жойлашган. Пиёз зич экилган ҳолларда ҳам шаклини йўқотмайди ва сифатини сақлаб қолади. Саманта F1 Шинто F1 48 | Enza Zaden Enza Zaden | 49

Enza Zaden Brochures