Views
6 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

ҚАЛАМПИР

ҚАЛАМПИР Конус типидаги яшил қалампирлар Лотта F1 | Lotta Очиқ типдаги, эртапишар, илдиз системаси ва палаги кучли бўлган дурагай. Барг массаси кўплиги ҳисобига меваларини иссиқдан бемалол сақлай олади. Техник етилганда яшил рангдан биологик ҳолатда оч қизил рангга ўтади. Мева узунлиги 10 см, девор қалинлиги 5 мм. Очиқ далада, дуга остида ва иссиқхоналарда етиштириш учун мўлжалланган. Аччиқ қалампирлар Шакира F1 | Shakira Жуда ҳам бақувват ва очиқ типда ўсувчи аччиқ қалампир.Турли оғир шароитларда ҳам ўзини яхши тиклаб ўса олади. Меваси ажойиб, бир текисда, палагида узоқ сақлана оладиган, ўзига хос хушбўй ҳидга эга бўлган, техник етилганда тўқ яшил рангдан биологик етилганда тўқ қизил рангга ўтади. Серҳосил ва таъми аччиқ. Очиқ далада ва иссиқхоналарда етиштириш учун тавсия этилади. Лобна F1 | Lobna Очиқ дала ва иссиқхоналарда етиштиришга мўлжалланган, кайен типидаги аччиқ қалампир дурагайи. Барг массаси меваларини бемалол ёпа олади. Палаги ва илдизи бақувват бўлиб, бўғин оралиғи қисқа. Меваси ялтироқ, ранги тўқ яшилдан қизилга ўтади.Меваси бир хилда стандарт, узунлиги 17-20 см. Шакира F1 Лобна F1 38 | Enza Zaden Enza Zaden | 39

Enza Zaden Brochures