Views
6 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

ҚАЛАМПИР

ҚАЛАМПИР Кадия F1 Сариқ кубсимон қалампирлар Кадия F1 | Cadia Жуда серҳосил ва кучли, очиқ типда ўсувчи дурагай. Мева тугиши аъло даражада, 4 камерали, оғир, эти қалин. Ранги ялтироқ сариқ. Ўсимлик бир текисда мева беради ва мавсум охиригача ҳосилдорлигини бир маромда сақлаб туради. Кўчат экилгандан кейин 70-75 кунда пишади. Иссиқхоналарда етиштириш тавсия этилади. Милдред F1 | Mildred Ўртапишар, гуллаши давомий бўлган, палаги ўрта дурагай. Мева кўриниши куб шаклда, оғирлиги 150 граммдан зиёд, 4 камерали, 6 қиррали, эти қалин. Техник етилганда тўқ яшил рангда ва биологик етилганда эса тўқ сариқ ялтироқ рангга ўтади. Очиқ дала ва иссиқхоналарда етиштириш учун мўлжалланган. Очиқ далада мевасини бир хил стандартлиги ва рангини кўк рангдан тўқ сариқ рангга тез ўтиши билан бошқа дурагайлардан ажралиб туради. Ламуйо типидаги қалампирлар Даллас F1 | Dallas Палаги жуда бақувват, очиқ типда ўсувчи, серҳосил дурагай қалампир ҳисобланади. Меваларини юқори ҳароратда ҳам яхши тугади. Меваси юқори сифатли бўлиб, ўз асл товар кўринишини узоқ муддатгача, яъни тўқ яшил рангдан то қизил тусга киргунча сақлай олади. Эти қалин ва ҳосилдорлиги аъло даражада бўлган дурагай. Баҳорги-кузги мавсум учун очиқ далада ишлаб чиқариш заводлари учун ва қишки-баҳорги мавсум учун иссиқхоналарда етиштириш учун мўлжалланган дурагай. Атол F1 | Atol Эртапишар, палаги баувват, мевасининг ранги тўқ яшилдан тўқ қизилга ўтадиган, мева сифати аъло даражада бўлган 4 камерали, 6 қиррали, эти қалин дурагай. Палаги меваларини қуёшдан сақлай олади. Баҳорги-кузги мавсум учун очиқ далада ишлаб чиқариш заводлари учун мўлжалланган. Иссиқхоналарда ўстириш учун ҳам мўлжалланган. Абай F1 | Abay Кубсимон, ўртапишар дурагай. Гуллаши давомий, меваси техник етилганда тўқ яшил рангдан биологик етилганда тўқ сариқ рангга ўтади. Мевасининг вазни техник етилганда ўртача 100 грамм, меваси 4 камерали, 6 қиррали. Очиқ дала ва иссиқхоналарда етиштириш учун мўлжалланган. Мевасининг сифати аъло даражада ва узоқ сақланади. Тўқ сариқ (оранжевый) кубсимон қалампирлар Долма типидаги қалампирлар Доврас F1 | Dovras Ўртапишар, ўрта палакли, долма типидаги дурагай. Меваси техник етилганда оч яшил рангдан биологик етилганда тўқ қизил рангга ўтадиган долма типидаги ширин қалампир. Деворининг қалинлиги 4 мм, мева узунлиги 8-10 см. Мевалари стандарт, бир хилда, палагида узоқ сақлана олади. Очиқ дала ва иссиқхоналар учун мўлжалланган. Атол F1 Абай F1 Магно F1 | Magno Жуда серҳосил, эртапишар, палаги бақувват бўлган дурагай. Меваси йирик, тўқ яшил рангдан биологик ҳолатда тўқ сариқ рангга ўтади. Мевасининг сифати аъло даражада. Очиқ дала ва иссиқхоналарда етиштириш учун мўлжалланган. Баҳорги ва кузги мавсумда яхши натижа беради. Лотта F1 Магно F1 36 | Enza Zaden Доврас F1 Enza Zaden | 37

Enza Zaden Brochures