Views
4 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

БОДРИНГ Ўрта

БОДРИНГ Ўрта чўтир бодринглар Деря F1 | Derya Плёнкали ва ойнаванд иссиқхоналарда етиштириш учун мўлжалланган дурагай. Ўсимлик сезиларли равишда бақувват, бўғин оралиғи қисқа. Мева узунлиги 8-12 см бўлиб, бир хил цилиндрик шаклда, майда чўтир билан қопланган. Меваси тўқ яшил ялтироқ, чиройли кўринишга эга. Юқори ҳосилдорлиги ҳамда мевасининг сифатлилиги билан бошқа дурагайлардан ажралиб туради. Соф ҳолда истеъмол қилиш ва консервация мақсадларида фойдаланиш учун тавсия этилади. Узоқ муддат давомида сақлаш мумкин. Роналдо F1 Роналдо F1 | Ronaldo Эртапишар, кучли вегетатив ўсувчи дурагай. Мева бўғин оралиғи яқин. Ҳосилдорлиги юқори. Ушбу чўтир бодринг мевасининг ранги тўқ яшил, узунлиги 10-12 см, цилиндрсимон. Ҳар бир бўғинда 2-3 тадан мева беради. Сақланиш даражаси юқори. Рональдо ноқулай иқлим шароитларига чидамли. Ойнаванд ва плёнкали иссиқхоналарда ҳамма мавсум учун экиш тавсия этилади. Неймар F1 Туми F1 Неймар F1 | Neymar Эртапишар, бошланғич ва умумий ҳосилдорлиги юқори бўлган дурагай. Очиқ типда ўсиши, бўғин оралиғи қисқалиги ушбу дурагайни етиштиришда ва ҳосил теришда кам меҳнат сарфига эришишга ёрдам беради. Бир бўғинда 2-4 мева ҳосил қилади. Меваси тўқ яшил, цилиндрсимон, оқ чизиқлари йўқ, чўтирлари майда ва кўп. Ҳосил вақтида терилмай қолса ўсиб кетмайди. Мева узунлиги 10-12 см, сақлаш муддати узоқ ва масофаларга ташиш учун қулай. Ўзбекистон шароитида қишки-баҳорги ва ёзги-кузги мавсум учун мўлжалланган. Очиқ дала чўтир бодринглари Туми F1 | Tumi Палаги ва илдиз тизими жуда бақувват бўлган дурагай. Бўғин оралиғи яқин, ихчам ва серҳосил ён шоҳлари кўп ҳосил қилади. Нисбатан совуқ иқлим шароитида яхши ўса олади ва ҳосил тугади. Мева тугиши доимий, бир бўғинда 1-2 мева беради. Меваси тўқ яшил, чўтирлари қаттиқ ва майда. Узунлиги 10-12 см. Ҳосилдорлиги ва мева сифати аъло даражада. Ўзбекистон шароитида қишки-баҳорги ва ёзги-кузги мавсум учун мўлжалланган. Очиқ дала калта 10-12 см ли бодринглар Ромилино F1 | Romilino Кучли, эртапишар, партенокарпик, монофрут дурагай. Бир бўғинда 1-2 та мева беради. Мевасининг шакли цилиндрсимон, ранги чиройли тўқ яшил, узунлиги эса 10-12 см. Барглари катта, тўқ яшил рангда. Касалга чидамли дурагай ҳисобланади. Ойнали ва плёнкали иссиқхоналарга мўлжаллаган бўлиб ҳосилдорлиги юқори, ёзги-кузги ва қишки-баҳорги мавсумда экиш тавсия этилади. Дурагайлар Чидамлилиги Ўсимликнинг ўсиши HR IR Калта чўтир бодринглар Мевасининг узунлиги Етиштириш турлари Изоҳлар Деря F1 | Derya Ccu CMV/CVYV/Px Ўртача бақувват ўсимлик 8-12 см Мевалари бир хил кўринишда Роналдо F1 | Ronaldo Ccu CMV/CVYV/Px Кучли вегетатив 10-12 см Неймар F1 | Neymar Ccu Px/CMV/CVYV Ўртача бақувват ўсимлик 10-12 см Очиқ дала чўтир бодринглари Туми F1 | Tumi Ccu CMV/CVYV/Px Жуда бақувват 10-12 см Очиқ дала калта 10-12 см ли бодринглари Ноқулай иқлим шароитига чидамли Бошланғич ҳосилдорлиги юқори Нисбатан совуқ иқлим шароитида яхши ўса олади Ромилино F1 | Romilino Ccu CMV/CVYV/Px Бақувват ўсимлик 10-12 см Ҳосилдорлиги юқори HR: High Resistance – Кучли чидамли | IR: Intermediate Resistance – Ўртача чидамли. Навларнинг касалликка чидамлилик даражаси белгиловчи кодларнинг маънолари учун 90- бетга қаралсин. Шунингдек ушбу маълумотларни www.enzazaden.com сайтидан топишингиз мумкин. Ойнали иссиқхона | Плёнкали иссиқхона | Очиқ дала 32 | Enza Zaden Enza Zaden | 33

Enza Zaden Brochures