Views
6 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

ПОМИДОР

ПОМИДОР Нектар F1 ПРОФЕСССИОНАЛ ИССИҚХОНАЛАР УЧУН ПОМИДОРЛАР Черри помидорлар Нектар F1 | Nectar Нектар озгина кенг ҳолда ўсадиган, жуда ҳам бақувват, очиқ типдаги дурагай. Шодаларини ажойиб тартибда тугади, узун ва бир текис бўлиб ўсади. Мевасининг шакли думалоқ, ажойиб қизил рангда етилади, вазни 15-18 грамм. Меваси коктейл помидорларга қараганда озгина майдароқ бўлиб, шакли бир хил. Бу дурагай ажойиб таъми билан ҳам бошқа помидор дурагайларидан ажралиб туради. Томаджино F1 | Tomagino Эртапишар, кучли, очиқ ҳолда ўсадиган, шодалари ораси ўртача, тез ўсувчи черри дурагай. Шодалари бир текис ривожланади ва шодадаги меваларининг ҳаммаси бир вақтда қизаради. Шодалаб узиб сотишга мўлжалланган, ёрилишга чидамли. Мевасининг вазни 20-22 грамм, тўқ қизил рангда, таъми жуда ширин ва ёқимли ҳидга эга. Узоқ масофага ташиш учун яроқли. Ерда ва субстратда етиштиришга мўлжалланган. Олхўрисимон черри помидорлар Весполино F1 | Vespolino Янги мосланувчан дурагай. Палаги бақувват ва очиқ типда ўсувчи, бўғин оралиғи ўрта, иқлимнинг кескин ўзгаришида мевасини осон тугиши билан ажралиб туради. Шодада мевалари тенг етилади ва қизаради. Меваси олхўрисимон, тўқ-қизил рангда, вазни 25–30 грамм. Ҳосилини шодаси билан ёки алоҳида ҳам териш мумкин. Меваси ёрилишга ва чиришга чидамли. Барча турдаги иссиқхоналарда етиштириш учун тавсия этилади. Сариқ рангли помидорлар Мэтью F1 | Matthew Янги индетерминант, олхўрисимон, сариқ помидор дурагайи. Палаги бақувват, бўғин оралиғи ўрта. Паст об-ҳаво шароитида яхши ўсади ва осон мева тугади. Ҳосилдорлиги юқори. Шодада 14-16 та бир хил шакл ва вазнга эга мева тугади, меваси 30-35 грамм. Ранги ажойиб ялтироқ кўринишга эга, ёрилиш ва чиришга чидамли. Ойнаванд ва плёнкали иссиқхоналар учун тавсия этилади. Коктейл помидорлар Кампари F1 | Campari Юқори ҳосилдорликка эга ва очиқ типда ўсувчи дурагай. Мевасининг шакли бир хил, думалоқ, тўқ қизил ялтироқ рангда, вазни 50-60 грамм. Шодалари жуда ҳам чиройли айни бозорбоп. Ойнаванд иссиқхоналарда ўстирилганда жуда ҳам сифати юқори маҳсулот беради. Ҳозирга қадар бутун дунё иссиқхоналарида юқори сифат кўрсаткичли натижалар кўрсатиб келмоқда. Гуалдино F1 | Gualdino Гуалдино жуда ҳам бақувват ва очиқ ҳолда ўсувчи дурагайлардан ҳисобланади. Бу дурагай ўз шодаларини яхши ушлайди. Мевасининг шакли ясси думалоқ бўлиб, жуда ҳам яхши кўринишга эга. Мевасининг вазни 100–120 граммгача, ранги сариқ ҳолда пишиб етилади. Бу дурагай мевасини шодалаб ёки доналаб териш мумкин. Ойнаванд ва плёнкали иссиқхоналарда тупроқ ёки субстратда етиштириш учун мўлжалланган. Мэтью F1 Томаджино F1 Аннамэй F1 | Annamay Палаги бақувват ва очиқ типда ўсувчи, селекциянинг энг охирги ва омадли дурагайларидан. Аннамэй озгина кичикроқ коктейл типидаги томат бўлиб, вазни 30-40 грамм, мевасининг юқори сифатга ва ажойиб хушбўй таъмга эгалиги билан ажралиб туради. Шодалари жуда ҳам чиройли, айни бозорбоп. Ойнаванд иссиқхоналарда ўстирилганда жуда ҳам сифати юқори маҳсулот беради. Аннамэй тупроқда ва субстратда ўстириш учун мўлжалланган эртапишар дурагай ҳисобланади. Гуалдино F1 Аннамэй F1 Весполино F1 16 | Enza Zaden Enza Zaden | 17

Enza Zaden Brochures