Views
6 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

ИССИҚХОНА ВА

ИССИҚХОНА ВА ПЛЁНКА ОСТИДА БОДРИНГ ЕТИШТИРИШ Кўчат етиштириш: Ўзбекистон шароитидан келиб чиққан ҳолда бодринг кўчати уруғни тувакчаларга экиш усули билан тайёрланади. Кўчат экиш даври 4 мавсумга бўлинади: 1. Ёзги-кузги мавсум; 2. Кузги-қишки мавсум; 3. Қишки-баҳорги мавсум; 4. Баҳорги-ёзги мавсум; 1 га ер майдонига етарли кўчат етиштириш учун 28 000 – 30 000 уруғ олинади. Уруғларнинг оралиғи 10-15 см, чуқурлиги 0,5-0,8 см ни ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Кўчат тайёрлаш вақти: 1. Ёзги-кузги мавсум: август 2. Кузги-қишки мавсум: сентябрь 3. Қишки-баҳорги мавсум: январь 4. Баҳорги-ёзги мавсум: май Ёзги-кузги ва баҳорги-ёзги мавсум учун уруғни бевосита ерга экиш усулидан, кузги-қишки ва қишки-баҳорги мавсум учун кўчат қилиш усулидан фойдаланилади. Тупроқ: Иссиқхона тупроғига 25 см қалинликда чим тупроқ аралаштирилган (1:1 нисбатда) чиринди солинади. Бодринг етиштириш учун иссиқ, таркиби 4-8% органик озуқага эга бўлган тупроқ талаб этилади. Тупроқдаги рН (тупроқнинг ишқорийлиги) кўрсаткичи 6-6,5 атрофида бўлиши тавсия этилади. ЕС (тупроқнинг электр ўтказувчанлиги) 2 ms ни ташкил қилиш керак. Тупроқ таркибида етарлича кислота етишмаслиги натижасида ўсимликларда магний (Мg) танқислиги кузатилади. Кўчатлар кўчириб экилганда тупроқ ҳарорати 16°C дан паст бўлмаслиги лозим. Тупроқнинг ҳарорати 12°C бўлганда ўсимлик ўсиши секинлашади. Бутун вегетация даврида тупроқ ҳарорати кечаси 18°C, кундузи 22°C бўлиши тавсия этилади. Ҳароратнинг ушбу кўрсаткичдан паст бўлиши ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келади. Тупроқнинг намлиги 70- 80% бўлгани маъқул. Агар намлик 70% дан тушиб кетса бодринг аччиқ бўлади. Ҳарорат ва нисбий намлик: Кўчатни иссиқхонага экилаётганда ҳарорат кундузи ва кечқурун 22-23°C бўлиши лозим. 2 ёки 3 кундан сўнг кундузги ҳарорат 23-25°C, кечаси - 20°C бўлгани маъқул. Бодринг кўчатининг бўйи 50 см дан ошгандан сўнг кундузги ҳарорат 21-22°C, кечаси ҳарорат 17-18°C бўлиши мумкин. Иссиқхонада умумий нисбий намлик 75-80% бўлиши мақсадга мувофиқдир. Намликнинг 90-100% гача кўтарилиши бодринг учун зарарли ҳисобланади. Бунинг оқибатида турли касалликлар келиб чиқиши мумкин. Суғориш ва ўғитлаш: Бодринг мевасининг 95% ни сув ташкил қилади. Шунинг учун бодринг сувни кўп талаб қиладиган ўсимлик ҳисобланади. Ҳар 3-4 кун оралиғида 1м² учун 8-10 л сув керак бўлади. Суғориш учун фойдаланиладиган сувнинг ҳарорати 20-22 °С бўлиши керак. Ўсимликлар ўсиш даври давомида 2-3 маротаба суғоришдан сўнг қатор ораларини 15-16 см чуқурликда юмшатиб чиқиш ва палакларини 2-3 маротаба ростлаб қўйиш, атрофидаги бегона ўтлардан тозалаш керак. Бодринг пояларининг 4-бўғинига қадар мевалари олиб ташланади. Ҳар ҳафтада 1 маротаба касаллик тушмаслик учун бодринг палаги фунгицид билан дориланади. Кўчат экилгандан сўнг мева бергунга қадар 5 г азот (N) ли ўғитлар 10 л сувга эритилиб 10 кун давомида 1-2 маротаба берилади. Мева бериш пайтида 10-12 г 7 кун мобайнида 2-3 маротаба, тўлиқ мева бериш даврида эса 10-15 г 5 кун мобайнида 2-3 маротаба бериш тавсия этилади. Азот (N) ли ўғитларни кўп бериш бодринг сифатига ва чидамлигига салбий таъсир қилади. Фосфор (Р) ли ўғитлар кўчат ёшлик даврида 2-3 г 10 л сувга 10 кун оралиғида 2-3 маротаба, мева бериш даврида 4-5 г 10 л сувга 7 кун оралиғида бир маротаба, тўлиқ мева бериш даврида 3-4 г 10 л сувга 5 кун оралиғида бир маротаба бериш тавсия этилади. Калий (К) ли ўғитлар кўчат ёшлик даврида 8-10 г 10 л сувга 10 кун оралиғида 2 маротаба, мева бериш даврида 8-10 г 10 л сувга 7 кун оралиғида бир маротаба, тўлиқ мева бериш даврида 15-20 г 10 л сувга 3-5 кун оралиғида бир маротаба берилган маъқул. Булардан ташқари кальций (Са), магний (Мg) ва микро элементлар ҳам бериш керак. Кальций (Са) ва магний (Мg) элементларини ёшлик даврида бериш яхши натижа беради. Бодринг учун озуқалар илдизи орқали берилиши керак. Баргидан озуқа берилганда эҳтиёт бўлиш керак, чунки баргидан озуқа бериш баргларни касал бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Бутун вегетация даврида бодринг кўчати ҳосилга киргандан бошлаб азот (N) нисбати калий (К) ва фосфор (Р) озуқаларига нисбатан 1:2 нисбатда ошириб борилади. Чунки бодринг бошқа экинларга нисбатан азот (N) га кўп талабчан. Экин экиш: Кузги-қишки мавсум учун 15-20 кунлик, қишки-баҳорги мавсум учун 20-25 кунлик кўчат экилади. Ниҳоллар 3-4 та чин барг чиқарган пайтида иссиқхонага ўтқазилади. Тайёр иссиқхона кўчат учлари жануб ва шимол томонга ётқизиброқ 2 қатор қилиб, шахмат тартибида ўтқазилади. Кўчат ўтқазилгандан 8-10 кун ўтгач тупроқ салгина юмшатиб қўйилади. Ўсимликларни димлаш иссиқхонада бодринг ўстиришнинг самарали усули бўлиб, бу тадбир кўчатларнинг дастлабки ўсиш даврида 2 марта ўтказилади (баҳорда 1-2 соатга, ёзда 30-40 минутга форточкалар ёпиб қўйилади; ҳаво ҳарорати 30°C дан ошмаслиги керак; сўнг аста-секинлик билан форточкалар очилади). Бодринг кўчати учун иссиқхона баланд бўлиши катта аҳамиятга эга. Бунда тепа шодадаги мевалар ҳам бир текис бўлиб етилади. Йиғим-терим тугагандан сўнг иссиқхона ўсимлик қолдиқларидан тозаланиб, дезинфекция қилинади. Экиладиган ер чопилиб, келгуси экишга тайёрлаб қўйилади. Экин экиш чизмаси: 40 x 60 x 90 КЎЧАТОРАЛИҒИ 40 СМ АРИҚ 60 СМ ПУШТА 90 СМ АРИҚ 60 СМ 78 | Enza Zaden Enza Zaden | 79

Enza Zaden Brochures