Views
2 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

ҚОВУН Оқ уруғ

ҚОВУН Оқ уруғ типидаги қовунлар Торпедо F1 | Torpedo Маҳаллий ўзбек қовунининг янги дурагайи. Палаги кучли, касалликларга чидамли ва юқори ҳосилдорликка эга дурагай. Ҳар бир палакда 2 тадан мева беради. Меваси оч яшил-сарғиш рангда, чўзинчоқ овал кўринишда, сертур, вазни ўртача 5-6 кг. Мағзи оқ рангда, мазаси жуда ҳам ширин, хушбўй, уруғ камераси ихчам ва бўшлиқсиз. Дурагай плёнка остида ва очиқ далада етиштириш учун мўлжалланган. Ананас типидаги қовунлар Бизан F1 | Bisan Ажойиб маҳсулот кўриниши ва мева сифатига эга бўлган эртапишар дурагай. Палаги кучли ўсимлик. Турли ноқулай об-ҳаво шароитларида мева тугиши аъло даражада. Меваси овал кўринишда, тўқ сариқ-тилларанг, сертур, шакли ва ҳажми бўйича стандартлиги юқори. Ўртача вазни 3,5-4 кг. Қовун мағзи оқ, хушбўй, сувли ва шакар моддаси юқори. Уруғ камераси кичкина. Дурагай плёнка остида ва очиқ далада ўстириш учун мўлжалланган. Бизан F1 Дакаро F1 | Dakaro Эртапишарлиги ва юқори мева сифати билан ажралиб турадиган дурагай. Палаги ўртача кучли ўсимлик. Турли ноқулай об-ҳаво шароитларида мева тугиши аъло даражада. Меваси овал кўринишда, тўқ сариқ-тилларанг, шакли ва ҳажми бўйича стандартлиги юқори. Ўртача вазни 2-3 кг. Қовун мағзи оқ, хушбўй, сувли ва шакар моддаси юқори. Пишиш муддати 45 кун. Дурагай плёнка остида ва очиқ далада ўстириш учун мўлжалланган. Дакаро F1 42 | Enza Zaden Enza Zaden | 43

Enza Zaden Brochures