Views
2 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

ҚАЛАМПИР

ҚАЛАМПИР Қизил кубсимон қалампирлар Прокрафт F1 | Procraft Ўртапишар, илдиз тизими бақувват, мевалари кубсимон, барг массаси яхши бўлган дурагай. Меваси техник етилганда тўқ яшил рангда, биологик етилганда тўқ қизил, оғирлиги 210 грамм, мева деворининг қалинлиги 5–6 мм. Мевасининг катталиги 6,5 см. 5 камерали 6 қиррали. Клэйр F1 | Clair Янги, бақувват, баланд палакли ўсимлик. Барглари йирик, гўштли. Меваси 4 камерали, вазни 110 граммдан зиёд. Техник етилганда тўқ яшил рангда бўлиб биологик етилганда қизил рангга ўтади. Иссиққа чидамли, палаги меваларини қуёшдан яхши ҳимоя қила олади. Ушбу дурагай очиқ далада ўстириш учун тавсия қилинади. Оқ кубсимон қалампирлар Прокрафт F1 Ведрана F1 | Vedrana Дунёда оммавий бўлган, ҳосилдорлиги ва эртапишарлиги билан ажралиб турувчи, стандарт мева туга оладиган, палаги ва илдиз тизими бақувват бўлган кубсимон дурагай. Меваси фил суяги рангидан оч қизил рангга ўтади. Меваси 8-9 см. га 11-12 см., 3 ёки 4 камерали, 6-8 қиррали, деворининг қалинлиги 5-6 мм., чиройли ва ўзгача таъмга эга. Кўчат экилгандан кейин 60-65 кунда пишиб етилади. Ушбу дурагай очиқ далада ва иссиқхоналарда ўстириш учун мўлжалланган. Ирен F1 | Irene Эртапишар, серҳосил дурагай. Палаги бақувват, ихчам, илдиз тизими кучли. Барглари яхши ривожланганлиги учун меваларини қуёш нуридан яхши ҳимоялайди. Ноқулай иқлим шароитларига тез ва осон мослаша олади. Мевасининг эти қалин, вазни оғир, стандарт 8х10 см. Мевасининг ранги техник етилганда фил суяги рангидан биологик етилганда оч қизил рангга ўтади. Барча турдаги иссиқхоналарда ва шу билан бирга очиқ далада ҳам ўстириш тавсия этилади. Ирен F1 34 | Enza Zaden Enza Zaden | 35

Enza Zaden Brochures