Views
6 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

БОДРИНГ Жуда

БОДРИНГ Жуда калта 10-12 см ли бодринглар Хоуплайн F1 | Hopeline Палаги кучли, эртапишар, узоқ муддат давомида ҳосил бера оладиган мультифрут дурагай. Ҳосил бериши ўсишига нисбатан мутаносиб очиқ типдаги дурагай, бир бўғинда 2-4 мева ҳосил қилади. Меваси чиройли тўқ яшил рангда, ялтироқ ва силлиқ, узунлиги 8-10 см, цилиндрсимон. Мева жуда яхши сақланиш хусусиятига эга. Хоуплайн Ўзбекистон шароитида ёзги-кузги ва баҳорги-ёзги мавсумлар учун экиш тавсия этилади. Жуда калта 12-14 см ли бодринглар Пиколино F1 | Picolino Ўзбек деҳқонларининг талабига мос ва жуда ҳам бозорбоп, серҳосил бўлган дурагай бодринг. Ушбу дурагай бақувват ва ён шохлари ривожланган бўлиб, ҳар бир шодасида 3-4 донадан мева тугади. Пиколино жуда ҳам серҳосил, бир бўғинда бир нечтагача мева тугади. Турли хил оғир шароитларда ўзини яхши кўрсатади. Мевасининг узунлиги 10-12 сантиметргача етади. Меваси цилиндсимон шаклда, силлиқ, тўқ яшил рангда бўлиб, сифати аъло даражада. Мевасининг эти жуда ҳам текис ва яхши кўринишга эга. Кўп касалликларга чидамли дурагай. Қисқа фурсатда юқори ҳосилдорлик натижаларини намоён қила олади. Хоуплайн F1 Пиколино F1 26 | Enza Zaden Enza Zaden | 27

Enza Zaden Brochures