Views
2 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

ПОМИДОР Очиқ

ПОМИДОР Очиқ дала помидорлари Садин F1 | Sadeen Янги узилган ҳолда истеъмол қилишга мўлжалланган, иссиқ ёз ойида очиқ далада ўстириладиган, эртапишар детерминант дурагай. Палаги бақувват ва очиқ ҳолда ўсади. Меваларини яхши қоплаб турадиган, тўқ яшил, қалин барг массасига эга. Мевасининг вазни 200-220 грамм, текис думалоқ бир хил шаклда, тўқ қизил рангда бўлади. Шодалари чиройли ва бир текисда ўсади, юқори ҳосилдорликка эга. Кўпгина касалликларга чидамли. Ложейн F1 | Lojain Палаги ва илдизи бақувват дурагай. Мева солиши яхши, бир хил катталикда. Меваси қаттиқ, тўқ қизил рангда бўлиб, вазни ўртача йирик 150-180 грамм. Барг вазни яхши ва бақувват. Ҳосилдорлик даражаси юқори бўлиб, иссиқ мавсумга чидамли дурагай. Ложейн F1 Бехрам F1 | Behram Эрта ҳосилга кирувчи, илдиз тизими ва палаги яхши ривожланган дурагай. Меваларини қуёш нуридан яхши сақлай олади. Меваси думалоқ шаклда, қизил рангли, вазни 180–200 грамм. Меваси палакда узоқ сақлана олади. Ушбу дурагай юқори ҳосилдорлиги билан ажралиб туради. Имран F1 | Imran Энза Заден селекциясининг янги йирик мевали ва серҳосил детерминант дурагайи. Имран бақувват ўсади ва меваларини қуёш нуридан яхши сақлай олади. Эртапишар, меваси думалоқ, қовурғасиз, тўқ қизил рангда, вазни 180–200 грамм. Ушбу дурагай меваларининг вазни ва шакли бўйича стандартлиги билан бошқа барча дурагайлардан ажралиб туради. Ҳосили эса бир вақтда ва баробар қизаради. Айваз 331 F1 | Ayvaz 331 Энза Заден компанияси селекциясининг янги ва муваффақиятли дурагайларидандир. Эрта ҳосилга кириши ва ўзининг юқори ҳосилдорлиги билан ажралиб туради. Айвазнинг илдиз тизими яхши ривожланган, палаги бақувват ва барг массаси мевани қуёш нуридан бемалол ёпа олади. Меваси думалок, тўқ қизил рангда, палакда яхши сақлана олади. Мевасининг оғирлиги 180–220 грамм. Бехрам F1 Имран F1 22 | Enza Zaden Enza Zaden | 23

Enza Zaden Brochures