Views
6 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

Энза Заден

Энза Заден дурагайлари Сизнинг муваффақиятингиз калитидир! Муҳтарам ҳамкасблар! Энза Заден кўп йиллардан буён халқаро бозорда сабзавот экинлари селекцияси бўйича етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Сифат ва инновация – бу бизнинг шиоримиз. Энза Заден компаниясининг асосчиси Якоб Мазереу 1939 йилда ўз фаолиятини бошлаганда, унинг мақсади уруғларни сотиш бўлган. Ундаги кенгқамровлик ва тадбиркорлик руҳи туфайли компаниянинг ҳайратланарли ютуқларига асос солинди. Орадан 20 йил ўтгандан сўнг, яъни 1959 йилда компания бозорга кириш ва мижозларни яхшиланган навлар билан таъминлаш мақсадида ўсимликлар селекцияси бўйича иш бошлади. Натижада кўплаб муваффақиятли навлар ва дурагайлар (бир-бирини алмаштирувчи) яратилиб, Энза Заден компания сифатида жаҳон миқёсида танилди. услублар яратади ва уруғнинг зарарланганлигини, унувчанлигини, навнинг тозалигини ва мазкур навга мансублигини диққат билан текширишади. Уруғ етиштириш майдонларимиз жанубий ва шимолий яримшарларда жойлашган бўлиб, уруғларимизга бўлган талабларни тез қондириш имконини беради. Биз ер шарининг барча нуқтаси учун мос келадиган ва маҳаллий талабларга жавоб берадиган дурагай ва навларга эгамиз. Турли мамлакатларда кўплаб тажрибалар ўтказиш ёрдамида, диққат билан муайян бозор учун муносиб селекцион материаллар танлаймиз. Бозорда деҳконлар билан яқин ҳамкорлик қилишимиз бизга энг сўнгги бозор тенденциялари ва ривожланиш йўналишларига амал қилиш имконини беради. Пировард натижада биз истеъмолчиларнинг талабларига, ҳамда маҳаллий шароитларда етиштириш тўлиқ мос келадиган энг зўр дурагай ва навлар ишлаб чиқарамиз. Олег Гладуняк Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича худудий директор “Энза Семена Россия” компаниясининг бош директори Ҳозирги кунда Энза Заден сабзавот селекциясига ихтисослашган жаҳондаги ўнта энг йирик компаниялар қаторидан ўрин олди ва бундан биз фахрланамиз. Биз деярли барча қитъаларда селекцион станциялар ва тижорат корхоналарига, ҳамда 1400 та ходимга эга бўлиб, уруғчилик бизнесида энг тез ривожланаётган ва инновацион компаниялардан бири ҳисобланамиз. Бизнинг ассортиментимиз помидор, бодринг, қалампир, салат, пиёз ва қовун каби ўта муҳим ҳисобланган 20 хил экинларнинг 1000 дан ортиқ дурагай ва навларини ўз ичига олади. Энза Заден турли худуд ва мамлакатлардаги ишлаб чиқарувчиларнинг ўсиб бораётган талабларини қондирадиган янги дурагай ва навлар яратиш мақсадида бутун дунёда юқори малакали ходимлар, самарали технологиялар ва замонавий ускуналарга инвестиция қилишни давом эттирмоқда. Маҳсулот ва ишлаб чиқарувчи ҳар доим бизнинг диққат марказимизда. Бу бир томондан биз етиштирган уруғлардан мазали ва юқори сифатли дурагай ва навларнинг кенг кўламини яратиш бўлса, бошқа томондан деҳқонларга жадал типдаги юқори ҳосилдор, ишончли дурагай ва навлар етказиб бериш бизга ҳузур бахш этади. Селекционерларимизнинг юксак ихтирочилик қобилиятлари, илмий-тадқиқот марказларимизнинг тажрибаси ва ягона жамоа сифатида ишлаши, ҳамда замонавий ва ўта мураккаб технологиялардан фойдаланиш бизга қисқа муддатларда яхши натижаларга эришиш имконини бермоқда. Биз ҳамиша бозор талабларининг энг янги тенденциялари ва ривожланиш йўналишларини инобатга олган ҳолда унга яқинроқ ва эътиборлироқ бўлишга интиламиз, бу бизнинг ҳозир ҳам, келажакда ҳам кучли тарафимиз ҳисобланади. Бизнинг биринчи навбатдаги мақсадимиз йил давомида юқори сифатли уруғ етказиб беришдир. Бизнинг уруғларни қайта ишлаш бўлимимиз доим янги Шарқий Европада иштирокимизга кўп бўлмаганига қарамасдан, турли хил сегментлар ва махсулот гуруҳлари селекцияда бир қанча ютуқларга эришишга муваффақ бўлдик. Бизнинг ассортиментларимиз бутун дунёда янгилангани каби, Ўрта Осиёда ҳам доим янгиланиб туради. Сизнинг кўпчилигингизга маълум бўлган Белле, Буран, Садин, Лоджейн дурагай помидорларимиз, Тристан, Мелен, Дерья бодрингларимиз, Ведрана ширин қалампирларимиз, Селеста редискамиз ва Ардендо кабачогимиз кўплаб мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам сифат ва унумдорлик стандарти бўлиб улгурган. Биз эришган марраларимизда тўхтамаймиз, ва мамнуният билан Сизга ушбу каталогимиз саҳифаларида мавжуд ва янги селекцион материаллар тўғрисида тўпланган маълумотларни тақдим этамиз. Ушбу қўлланма Энза Заден компаниясида анъанавий кучли бўлган томат, кубиксимон ширин қалампир ва салат бўйича, шунингдек кўпгина янги махсулотлар гуруҳини, жумладан, селекция йўналишида биз учун янги бўлган, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда муваффақиятли етиштириб келинаётган чўтир бодринг, конуссимон ширин қалампир, пиёз ва бошқа ўсимликлар дурагайлари ва навлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Агар Сиз компаниямиз ва жаҳонга таклиф қилинаётган ассортиментимиз ҳақида батафсил маълумот олишни ҳоҳласангиз www.enzazaden.com сайтига киришингиз мумкин. Биз Сизга Энза Заден селекцияси уруғларидан сабзавотларни етиштириб, муваффақиятга эришишингиз ва гуллаб-яшнашингизни тилаймиз! Бизнинг дурагай ва навларимизни танлашингиз биз учун энг буюк мукофотдир! Энза Заден жамоаси Enza Zaden | 3

Enza Zaden Brochures