Views
2 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

ПОМИДОР 110-140

ПОМИДОР 110-140 граммли помидорлар Тугба F1 | Tugba Тугба F1 дурагайи палаги бақувват ва ҳар хил шароитларга мослашувчан, мевасининг ранги чиройли ва қаттиқ. Бошланғич этапдаги мевалари жуда катта бўлмайди. Меваларининг ранги тўқ қизил, 110-120 грамм бўлади. Қиш мавсумида ҳам яхши ҳосил бера олади. Профессионал иссиқхоналарда етиштириш учун мўлжалланган. Диамантино F1 | Diamantino Ойнали ва плёнкали иссиқхоналар учун мўлжалланган, палаги очиқ, кучли типдаги дурагай. Меваси ясси думалоқ, тўқ қизил рангда, қаттиқ, 120-140 грамм атрофида бўлади. Мева шодалари жуда тез ривожланади. Стрессларга жуда чидамли бўлиб, ерда ва субстратда етиштиришга мўлжалланган. Диамантинонинг бошқа дурагайлардан ажралиб турадиган яна бир томони, у ёруғлик кам бўлган кунларда ҳам яхши ривожланади. Бу дурагайни ноябрь ойининг бошидан январ ойининг охиригача экиш тавсия этилади. Диамантино F1 160-180 граммли помидорлар Максеза F1 | Maxeza Жуда кучли ўсимлик бўлиб, бўғин оралари яқин, тезпишар дурагай. Шодадаги меваларининг барчаси бир текисда ривожланади. Меваси жуда қаттиқ, узоқ йўлга ташишга мўлжалланган, шакли думалоқ, вазни 160-180 грамм, ранги тўқ қизил. Меваси ёрилишга жуда чидамли. 5 этап шодалари бир текисда 160-180 граммлик мева бера олади. 220-240 граммли помидорлар Бартеза F1 | Barteza Эртапишар ва серҳосил дурагайлардан бири ҳисобланади. Ўсишнинг бошланғич даврида палаги жуда кучли бўлади. Ҳосил кўпайган сари палак очиқ турга киради. Ярим очиқ, шодалар ораси ўрта, барглари горизонтал ҳолатда ўсади. Шодалари бошқа дурагайларнинг шодаларига нисбатан тез ривожланади. Мевалари ясси думалоқ, ранги тўқ қизил, 4 этап шодада мевалари бир хил 220-240 грамм атрофида бўлади. Мевалари сифатли, ёрилишга чидамли, қаттиқ, транспортда ташиш учун жуда қулай. Узоқ сақлаш учун мўлжалланган. Тупроқ ва субстратда етиштириш мумкин. Кузги-қишки мавсумда етиштириш учун жуда мос келади. Максеза F1 Бартеза F1 18 | Enza Zaden Enza Zaden | 19

Enza Zaden Brochures