Views
2 years ago

Catalogue Uzbekistan 2016-2018_LR

Catalogue Uzbekistan 2016-2018

ПОМИДОР 180-200

ПОМИДОР 180-200 граммли помидорлар Белле F1 | Belle Ойнаванд ва плёнкали иссиқхоналар учун мўлжалланган жуда гўштли, эртапишар, шода ораси жуда қисқа, индетерминант типдаги дурагай. Белле кучли дурагайлардан саналиб, меваси юқори сифатга эга. Мевасининг вазни 180–200 грамм, шакли думалоқ, қаттиқ, ранги қизил. Ушбу дурагай транспорт воситаларида узоқ масофаларга ташишга жуда яроқли ва чидамли ҳисобланади. Ўзбекистон шароитида ёзги-кузги ва қишки-баҳорги мавсумларда экиш учун тавсия этилади. Ведетта F1 | Vedetta Кучли ўсимлик бўлиб, бўғин оралиғи ўртача. Мева шодаси ихчам, меваси жуда қаттиқ, думалоқ шаклга эга, вазни 180–200 граммни ташкил этади. Ранги тўқ қизил ва эртапишар дурагай ҳисобланади. Ҳосилдорлиги юқори, ҳар бир бўғинда 5-6 тадан йирик мева беради. Узоқ масофаларга ташиш учун яроқли. Аманета F1 | Amaneta Ойнаванд ва плёнкали иссиқхоналар учун мўлжалланган ушбу янги дурагай жуда ҳам бақувват, вегетатив ўсувчи, мева шодаларини яхши тугади. Ҳосилдорлиги юқори, ҳар бир бўғинда 5-6 тадан йирик мева беради, айниқса эртапишарлиги ва давомий ҳосил бериши билан ажралиб туради. Мева оғирлиги 180-200 грамм, ранги тўқ қизил, қаттиқ ва ёрилишга чидамли. Узоқ муддат давомида сақланиши билан бошқа навлардан ажралиб туради. Ушбу дурагай Энза Заден компаниясининг энг қаттиқ помидорлари сарасига киради. Тупроқ ва субстратда ўстириш учун мўлжалланган дурагай ҳисобланади. Байконур F1 | Baikonur Ушбу янги дурагай ойнаванд ва плёнкали иссиқхоналар учун мўлжалланган. Энза Заден дурагайлари ичида энг эртапишар индетерминант дурагайларидан бири. Мева шодалари бир-бирига яқин жойлашган. Мевасининг оғирлиги 180-200 грамм, тўқ қизил рангда. Ажойиб таъмга эга. Узоқ масофаларга ташиш учун яроқли, жуда кенг доирадаги касалликларга чидамлилиги билан ҳам ажралиб туради. Ўзбекистон шароитида қишки-баҳорги мавсумда экиш учун тавсия этилади. Тупроқ ва субстратда ўстириш учун мўлжалланган дурагай ҳисобланади. Шаная F1 | Shanaya янги Шаная F1 ойнаванд ва плёнкали иссиқхоналар учун мўлжалланган. Шодаларидаги мевалар бир текисда шаклланади. Мевасининг шакли ясси думалоқ, оғирлиги 180-200 грамм, тўқ қизил рангда. Эртапишар ва касалликларга чидамлилиги жуда юқори. Тупроқ ва субстратда ўстириш учун мўлжалланган дурагай ҳисобланади. Ўзбекистонда баҳор ва куз мавсумларида экишга тавсия қилинади. Байконур F1 10 | Enza Zaden Enza Zaden | 11

Enza Zaden Brochures